1 октябрь учун об-ҳаво маълумоти билан танишинг


Автор: Sevara / Дата: 1-10-2018, 11:52 / Просмотров: 78

Октябрь ойининг илк кунида қандай об-ҳаво кузатилишини билиб олинг.
Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 1 октябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+14, кундузи +28...+30 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +10...+15, кундузи +25...+30 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +25...+30 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+17, кундузи +27...+32 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +25...+30 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +8...+13, кундузи эса +14...+19 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.скачать dle 12.1