Фоторепортаж: Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Тож Маҳалда


Автор: Sevara / Дата: 1-10-2018, 11:48 / Просмотров: 67

Давлат раҳбари Нью-Деҳли шаҳрига жўнаб кетди.
Хабарингиз бор,  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ҳиндистонда бўлиб турибди. 

Бугун, 30 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева билан бирга Аградаги Тож Маҳал мажмуасига ташриф буюрди.







Маълумки, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва унинг авлодлари Ҳиндистонда улкан мақбаралар, қалъалар, шаҳарлар бунёд этган. Савдо, илм-фан, маданият,  меморчиликни ривожлантирган. Тож Маҳални ҳам Бобурнинг авлоди Шоҳ Жаҳон қурдирган.

Унинг меморий ечими шунчалик мураккаб ва ноёб бўлганки, минглаб қурувчилар томонидан 20 йилдан зиёд вақт давомида барпо этилган. Мақбара ва минораларнинг ҳамма жойи оқ мармар билан қопланган. Ёдгорлик  нақшлар ва Қуръон суралари билан безатилган.

Мавзуга доир:
24 та футбол майдонига тенг “Оқ Мўъжиза”. Ёхуд Тож Маҳал ҳақида қизиқарли маълумотлар
Тож Маҳал дунёнинг етти мўъжизасидан бири саналади. 1983 йилда ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Бу тарихий обида ҳамон гўзаллиги ва муҳташамлиги билан бутун дунё сайёҳларини ўзига жалб этади. Бу ерга ҳар йили қарийб 5 миллион турист келади. Тож маҳал Ҳиндистоннинг туризм салоҳияти, айниқса, аграликлар ҳаётида муҳим ўрин тутади.

Мақбара зиёрати чоғида Қуръон тиловат қилинди.

Ҳиндистонлик расмийлар билан мулоқотда Президент Ўзбекистонда ҳам қадимий обидалар, муқаддас зиёратгоҳлар кўплиги, икки мамлакат ўртасида сайёҳлар борди-келдисини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев мажмуанинг фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзиб қолдирди.

Шундан сўнг, Давлат раҳбари Нью-Деҳли шаҳрига жўнаб кетди.Айюб Мустафо




скачать dle 12.1