Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси пулни қаердан олиб, қаерга сарфлайди?


Автор: Sevara / Дата: 1-10-2018, 11:46 / Просмотров: 98

Жамғарманинг моддий манбалари белгилаб берилди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти қарори билан Мактабгача таълим вазирлиги негизида Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Қарорда ушбу Жамғармага маблағларнинг қаердан келиши ва қаерга сарфланиши ҳам кўрсатилган. Хусусан, маблағлар қуйидаги манбалардан келади:
 
Республика бюджети маблағлари, шу жумладан, 2018-2019 йилларга мўлжалланган, ҳар чоракда ажратилиб, ҳар йили бюджет қоидаларига мувофиқ индексацияланадиган жами 100 миллиард сўм миқдорида;
 
давлат мактабгача таълим муассасаларининг фойдаланилмаётган кўчмас мулкини сотишдан тушган маблағлар – 100 фоиз миқдорида;
 
Вазирлик таркибидаги ташкилотлар ва муассасалар фаолиятини текшириш натижалари бўйича Вазирлик ички аудит хизматлари томонидан аниқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари жамғармалари даромадига ундирилган бюджет маблағларининг ноқонуний харажатлари, ўғирлик, камомад суммаларининг 50 фоизи;
 
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини жойлаштиришдан олинган даромадлар;
 
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг хайрия маблағлари;
 
халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорлар кредитлари (қарзи), грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
 
Белгиланишича, Жамғарма маблағлари мактабга таълим тизими ходимларини рағбатлантириш, хориждаги ўзбекистонлик мутахассисларни ва хорижлик мутахассисларни жалб қилишга, тизимдаги ходимларни қайта ўқитишга, шунингдек, вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва МТМларни таъмирлаш ва жиҳозлашга сарфланади.скачать dle 12.1