Месси ва Роналдунинг даражаси тенглиги айтилди


Автор: Sevara / Дата: 30-09-2018, 09:19 / Просмотров: 162

Бу ҳақда иккала ўйинчи билан ҳам жамоадош футболчи маълум қилди.
“Ювентус” клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумкор футболчиси Пауло Дибала “Наполи” жамоасига қарши ўйин олдидан икки буюк футболчи ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
 
У клубдаги жамоадоши Криштиану Роналду ва терма жамоадаги шериги Лионель Месси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
 
“Мен Месси ва Роналдудан бирор нарса ўрганиш имкониятига эга бўлган дунёдаги ягона футболчиман. Уларнинг орасида фарқ кўрмаяпман, ҳар иккаласи ҳам ажойиб футболчи.
 
Криштиану Роналду машғулотларда тўхтовсиз ишлайди, у ғалабага жуда чанқоқ. Албатта бундай футболчининг жамоада борлиги натижасида, бошқалар камроқ ўйин амалиётига эга бўлади. Аммо муҳими - жамоанинг ғалабасидир”, деб Дибала сўзларини келтирмоқда Football Italia.
 
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи аксарият ўйинларни ҳужум чизиғидаги кучли рақобат сабабли ўтказиб юбормоқда.скачать dle 12.1