Facebook яна ҳужумга учради


Автор: Sevara / Дата: 30-09-2018, 09:11 / Просмотров: 34

Хакерлар одамларнинг аккаунтларини бузиш учун тармоқдаги заиф нуқтани топа билишган.
50 миллион Facebook фойдаланувчилари аккаунти ҳужумга учради. Бу ҳақда компания расмий хабар берди.
 
Хакерлар одамларнинг аккаунтларини бузиш учун тармоқдаги заиф нуқтани топа билишган. Компания ҳужум бўлганидан 25 сентябрь куни хабардор бўлган.
 
Ҳозирда хавф бартараф этилган. Барча ҳужумга учраган аккаунтлар қайта тикланган.
 
Компаниянинг маълум қилишича, хакерлар Facebook тизими орқали ишлайдиган бошқа ижтимоий тармоқларга ҳам ҳужум уюштира олган.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ҳам Facebook тармоғида аккаунтлар ҳужумга ушраш ҳолатлари кузатилган.
скачать dle 12.1