Microsoft асосчиси “Челси”ни сотиб олиши мумкин


Автор: Sevara / Дата: 30-09-2018, 09:07 / Просмотров: 44

Роман Абрамович клубни дўстига сотадими?
Америкалик тадбиркор, Microsoft компаниясининг таъсисчиларидан бири Пол Аллен “Челси” клубини сотиб олиш истагини билдирмоқда.
 
У шу ойда Нью-Йорк шаҳрида футбол агенти Пини Захави билан “Челси”ни сотиб олиш масаласини муҳокама қилган. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар бермоқда.
 
Таъкидлаш жоизки, 65 ёшли Аллен “Челси” клуби хўжайини Роман Абрамовичнинг яқин дўсти ҳисобланади.
 
Эслатиб ўтамиз, британиялик миллиардер Жим Рэтклиф “Челси”ни 2 млрд фунтга сотиб олиш таклифини билдирган, аммо Абрамович рад жавобини берган эди. Сабаби россиялик миллиардер клубни 3 млрд фунтдан камига сотмоқчи эмас. У 2003 йилдан буён “Челси” клуби эгаси ҳисобланади.скачать dle 12.1