GM Uzbekistan ноқонуний ишлаган дилерлик маркази билан алоқани узди


Автор: Sevara / Дата: 28-09-2018, 19:11 / Просмотров: 169

Компания дилерлик фаолиятини текшириш ишлари давом этишини таъкидлаган.
GM Uzbekistan “Шахрихон-Авто Равон” АЖ билан дилерлик келишувини бекор қилди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Келишувни бекор қилинишига дилерлик маркази томонидан тизимли равишда келишув шартларининг бузиб келиниши, GM Uzbekistan автомобиллари савдосида шаффофликнинг мавжуд эмаслиги, иш жараёнида коррупцияга йўл қўйишлик, автомобилларни сунъий бронлаш, харидорлар ўртасида талаб катта бўлган автомобилларни “ёпиқ гаражларда” сақланиши, расмий нархларнинг очиқ маълумот тарзида мавжуд эмаслиги, шартнома тузиш учун мавжуд бўлган автомобиллар ҳақида ёлғон маълумотлар берилиши, фаолият юритмайдиган колл-марказ, ходимларнинг дилерлик марказлари стандартларига номуносиблиги сабаб бўлган.
 Компания ана шундай қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўяётган дилерлик марказларини аниқлаш борасида ишларни давом эттиришини маълум қилган.
скачать dle 12.1