Грин Кард лотореяси учун аризалар топшириш бир ҳафтадан сўнг бошланади


Автор: Sevara / Дата: 27-09-2018, 07:50 / Просмотров: 290

Лотореяда ўйнаш шартлари билан қуйид танишинг.
2020 йил “Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – Грин Кард лотереяси” дастурига (DV-2020) 2018 йил, 3 октябрдан 6 ноябргача ариза топшириш мумкин. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.
 
2020 йил дастурида мамлакатлар рўйхатида ўзгариш йўқ, яъни Ўзбекистонда туғилган барча шахслар бир марта, ФИОси паспортида ёзилганига аниқ мувофиқ ҳолда, олинганига 6 ойдан ошмаган фотосурат билан, ҳамда барча оила аъзоларини қўшиб ариза топшириш ҳуқуқига эга.
 
“Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – Грин Кард лотереяси” дастурига (DV-2020) ариза топшириш текин. Аризаларни фақатгина Интернет орқали dvlottery.state.govманзилида 3 октябрдан бошлаб топшириш мумкин.скачать dle 12.1