Модричнинг соврини Роналду мухлисларининг ғашига тегяпти


Автор: Sevara / Дата: 27-09-2018, 07:50 / Просмотров: 59

Португалияликнинг агенти бу ҳолга ўз фикрини қисқа ва лўнда айтиб ўтди.
Португалия сардори ва “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг мухлислари унга “The Best” соврини берилмагани учун ФИФАга ўзига хос тарзда норозилик билдирди. Улар Instagram’даги саҳифалари орқали ФИФА ва Модричнинг устидан кулишга қарор қилишган.
 
Футболчи музейидан олинган фото-суратларни Instagram’га жойлаб: “Бу совринларни ҳеч ким ўғирлай олмайди. Улар яхши қўриқланмоқда”, деб изоҳ қолдирилган.

Роналдунинг агенти Модричнинг “The Best” соврини қўлга киритишини “бу шунчаки кулгили”, деб баҳолаган.
 
Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқнинг бошқа фойдаланувчилари томонидан салбий қарши олинган.
скачать dle 12.1