Месси, Роналду, ҳатто, Марадона ва Пеледан ҳам номдорроқ ягона футболчи бор


Автор: Sevara / Дата: 25-09-2018, 19:02 / Просмотров: 95

Ушбу футболчи футбол тарихида жаҳон рекордини ўрнатди. У Модрич эмас.
Аввалроқ, ФИФА йилнинг энг яхшиларини тақдрилаш маросимини ўтказганлиги ҳақида маълум қилган эдик.
 
Мазкур тадбирнинг энг кулминацион нуқталаридан бири АҚШнинг “Орландо Прайд” клуби ва Бразилия терма жамоаси аъзоси Мартанинг ФИФА томонидан йилнинг энг яхши аёл футболчиси совринига муносиб кўрилганлиги бўлди.
 
Шу тариқа, Марта Виейра да Силва мазкур совринга 6-марта лойиқ кўрилмоқда. У биринчи марта ушбу совринни 2010 йилда қўлга киритган эди.
 
Энг яхши футболчи бўлиш борасида Марта футбол тарихида айни вақтда етакчи бўлиб турибди.
 
Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси ва Криштиану Роналду 5 мартадан йил футболчилари бўлишган бўлса, Марадона ва Пеле ушбу совринга эга чиқмаган. Боиси “The Best” соврини 1991 йилда Пеле ва Марадона давридан кейин жорий қилинган. “Олтин тўп” эса ўтган асрнинг 90 йилларига қадар европалик бўлмаган футболчиларга берилмаган.скачать dle 12.1