Сергей Лавров КХДРда Ким Чен Ин билан учрашди


Автор: Sevara / Дата: 31-05-2018, 19:25 / Просмотров: 200

Учрашув фахрли меҳмонлар учун мўлжалланган “Пэкхвавон” резиденциясида бўлиб ўтди.
Бугун, 31 май куни Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров КХДРга ташриф буюрди ва Пхеньянда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
 
Учрашув фахрли меҳмонлар учун мўлжалланган “Пэкхвавон” резиденциясида бўлиб ўтган ва унда Ким Чен Ин Россиянинг АҚШ ҳукмронлигига қарши олиб бораётган сиёсатини мақтаган.
 
“Мен Россиянинг АҚШ етакчилигига қарши кескин ҳаракатларини юқори баҳолайман. Бу масала бўйича у билан музокараларга ҳамиша тайёрмиз”, дейди Ким Чен Ин.
 
Расмий Пхеньяннинг таъкидлашича, Россия КХДР ривожланишига эътибор қаратгани сабаб Лавров мамлакатга ташриф буюрган.
 
“Фикримча, сизнинг ташрифингиз РФ ва президент Путиннинг келажакда муносабатларимиз ривожланишига катта эътибор қаратганидан гувоҳлик беради”, дейди КХДР етакчиси.
 
Шунингдек, у Корея яриморолидаги вазият тезда ўзгариб бораётганини ҳам таъкидлаган.скачать dle 12.1