Ўзбекистонда 17 йил деганда Matiz ишлаб чиқариш тўхтатилди


Автор: Sevara / Дата: 31-05-2018, 19:22 / Просмотров: 260

Бугунгача тузилган шартномалар эгаларига автомобиллар ўз вақтида етказиб берилади.
“GM Uzbekistan” жорий йилнинг июль ойидан бошлаб Matiz автомобилини ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бу ҳақда компания расман маълум қилди.
 
Ушбу карор моделлар қаторини янгилаш борасидаги стратегиясига мувофиқ хамда ушбу автомобилнинг техник эскирганлигини инобатган олган холда қабул қилингани айтилмоқда.
 
Айни дамда Matiz автомобилини ишлаб чиқариш тўхтатилгани боис автомобилни етказиб бериш бўйича шартномаларга аризаларни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилди.
 
“GM Uzbekistan” комания истеъмолчилар олдида ўз мажбуриятларини тўла адо этган ҳолда бугунгача тузилган шартномалар эгаларига автомобилларни ўз вақтида етказиб беришини алоҳида қайд этмоқда.
 
Маълумот ўрнида, Matiz автомобили Асака автомобиль заводида ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган тўртинчи модель бўлиб, 2001 йил август ойидан йиғила бошланган.  2004 йил декабрь ойида двигатель хажми 1 л бўлган “Matiz Best” хамда автоматик узатма қутили модификациялари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган. 
 
Matiz автомобиллари кичик хажмли автомобиллар синфига тегишли бўлиб, ушбу синфдаги автомбилларга бўлган эхтиёж Spark автомобилларини ишлаб чиқариш хажмларини кенгайтириш орқали қопланади.скачать dle 12.1