Хонандалар Раҳимхон, Нигматов, Жуманиёзова, Усмоновнинг лицензияси тугатилди


Автор: Sevara / Дата: 31-05-2018, 19:21 / Просмотров: 315

Уларнинг лицензиясини бекор қилиш бўйича қарор қабул қилинди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган кўрсатган артист Сардор Раҳимхон, хонандалар Асилбек Нигматов, Феруза Жуманиёзова ҳамда Тоҳир Усмоновнинг лицензиялари бугун, 31 май кунидан эътиборан бекор қилинди. Бу ҳақда "Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби" мавзуидаги йиғилишда "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров топшириқ берди.

Бугун "Ўзбекконцерт" ДМ томонидан ташкил этилган йиғилишга таклиф этилган 85 нафар санъаткордан юқорида номлари қайд этилган хонандалар келмаган. Шу боис уларнинг лицензиясини бекор қилиш бўйича қарор қабул қилинди. 

Йиғилишда санъаткорларнинг одоби, маънавияти, улар томонидан тақдим этилаётган қўшиқлар ва клиплар, тўй ва маросимлардаги хизмат нархлари муҳокама қилинмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун аввал "Мароқанд" гуруҳининг ҳам лицензияси тугатилган эди.скачать dle 12.1