Ёзнинг биринчи куни об-ҳаво қандай бўлади?


Автор: Sevara / Дата: 31-05-2018, 19:20 / Просмотров: 163

Мамлакатнинг жанубий вилоятларида ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошади.
Эртага, 1 июнь куни Республиканинг барча ҳудудларида қандай об-ҳаво кузатилишига оид маълумотлар билан танишинг.
 
Демак, ёзнинг илк куни Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +15...+17, кундузи +33...+35 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб туради.
 
Фарғона водийсида ҳаво бўлиб, кечаси +13...+18, кундузи +30...+35 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20, кундузи +33...+38 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20, кундузи +37...+42 даражагача кўтарилиб, 3-8 м/с тезликда шамол эсиб туради.
 
Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларида ҳаво кечаси +15...+20, кундузи +35...+40 даража бўлиб, 5-10 м/с тезликда шамол эсиб туради.
 
Қорақалпоғистон Республикаси кечаси +10...+15, кундузи +23...+28 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кузатилмайди.скачать dle 12.1