Ана холос! Роналдиньо бирданига икки аёлга уйланмоқчи


Автор: Sevara / Дата: 26-05-2018, 19:50 / Просмотров: 176

Мамлакат газеталарининг ёзишича, бўлажак кундошлар бир-бирига нафрат кўзи билан қарамаяпти.
Бразилиялик машҳур футболчи Роналдиньонинг бирданига икки аёл билан никоҳдан ўтиш қарори интернетда катта шов-шуга айланиб кетди. Дриблинг устаси тўй томошасини август ойига белгилаган.
 Кундош эмасдек 
Футболчининг қалбини ром этган икки аёл ҳам айни пайтда Роналдиньонинг Ри-де-Жанейродаги люкс уйида биргаликда ҳаёт кечирмоқда. Мамлакат газеталарининг ёзишича, улар бир-бирига нафрат кўзи билан қарамаяпти. Балки дугоналардек муносабатда бўлишмоқда. Улардан бири Беатрикс билан собиқ футболчи 2016 йилда танишган. Приссилла эса ўтган йилдан бери Роналдиньодан айрилмаяпти.
 
Дарвоқе, кундошларнинг бир-бирига илиқ муносабатда бўлишида Роналдиньонинг ҳам ҳиссаси катта. Чунки футболчи ўтган йили иккисига бир хил 1500 фунт стерлингли қимматбаҳо совға қилган. Устига-устак иккаласига ҳам бир хил косметик воситалар олиб берган.
 Никоҳга синглиси қарши 
Январь ойи бошларида иккисига ҳам никоҳдан ўтишни таклиф қилган Рональдинионинг қарорига оиласида фақатгина синглиси қарши. Унинг Дейси исмли синглиси ҳаттоки, тўйга келмаслигини ҳам билдирган.
 
Хабарларга қараганда, тўй кечасини Роналдиньонинг қўшниси Бразилиялик таниқли хонанда Жорже Версилло олиб боради. Бундан ташқари, никоҳ кечасига таниқли футболчилар ва машҳур санъаткорлар ҳам келиши кутилмоқда.
 Приссиланинг оиласидагилар ўйга ботган... 
Номи сир сақланаётган манбанинг маълум қилишича, Приссиллланинг оиласидагилар нима қиларини билмай боши қотган. Қизини бир неча бор қароридан қайтаришга уринишган. “Қизнинг оиласидагилар ташвишда. Қолаверса, Приссилла икки ниқоҳга рози бўлиб, ишидан ҳам айрилиши мумкин”, дейилади хабарда.
 Икки хотинга уйланиш Бразилия қонунида борми? 
Бразилияда кўпхотинлилик расман тақиқланган бўлиб, уларнинг шу сабабдан қонунни қандай айланиб ўтишлари номаълум. Қизиғи, бу никоҳни қонунан расмийлаштириб бўлмайди. Роналдиньонинг араб мамлакатларидан бирига кўчиб кетишига ишониш эса қийин, аммо сўйлоқ ҳаммани ажаблантиришни яхши кўради.скачать dle 12.1