Эҳтиёт бўлинг! Ўзбекистонга яна сел келиши мумкин


Автор: Sevara / Дата: 26-05-2018, 19:33 / Просмотров: 251

Душанба ва сешанба кунлари кунлари рeспубликанинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сeл кeлиши хавфи мавжуд.
Шу йилнинг 27-28 май кунлари рeспубликанинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сeл кeлиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, ушбу ҳудудларда об-ҳаво ўзгарувчан, айрим жойларда ёғингарчилик кутилади, момоқалдироқ бўлиши мумкин.
 
Шамол шарқдан ғарбий йўналишга ўзгариб 7-12 м/с (25-43 км/соат), 28 май куни шамол тезлиги 22 м/с (79 км/соат) гача кучайиши, жойларда 25-30 м/с (90-108 км/соат) гача кучайиши кутилади.
 
“Эҳтиёт чораларини кўришингизни, ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 “тезкор рақам”ига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз”, дея ёзади ФВВ.скачать dle 12.1