Дам олиш куни об-ҳавода ўзгариш кузатилади


Автор: Sevara / Дата: 26-05-2018, 19:29 / Просмотров: 110

Гидрометеорология хизмати маркази эртага қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.
Эртага, 27 май куни Республиканинг барча ҳудудларида қандай об-ҳаво кузатилишига оид маълумотлар билан танишинг.
 
Демак, якшанба куни Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +18...+20, кундузи +34...+36 даража бўлади. 7-12 м/с тезликда шамол эсиб, 15-20 м/с тезликка етиши мумкин.
 
Фарғона водийсида ҳаво бўлиб, кечаси +13...+18, кундузи +30...+35 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20, кундузи +32...+37 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. Шамол тезлиги 17-22 м/с тезликка етиши мумкин.
 
Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20, кундузи +33...+38 даражагача кўтарилиб, 17-22 м/с тезликда шамол эсади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида кечаси +13...+18, кундузи +20...+25 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Ёз яқинлашиб келаётганига қарамасдан эртага, 27 май куни Республиканинг кўплаб ҳудудларига кучли шамол эсиши кутилмоқда.
скачать dle 12.1