Фазлиддин Ғойибназаров навбатдаги рақибини нокаутга учратди


Автор: Sevara / Дата: 14-05-2018, 18:30 / Просмотров: 225

Боксчимизга ушбу жангда мексикалик Хесус Силвейра қаршилик кўрсатди
Бугун, 13 май куни Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғойибназаров профессионал боксдаги тўртинчи жангини ўтказади.
 
Боксчимизга ушбу жангда мексикалик Хесус Силвейра қаршилик кўрсатди. Фазлиддин 8 раунддан иборат жангнинг 4-раундида рақибини ер тишлашга мажбур этди.
 
Ғойибназаровнинг чап қўлда қисқа масофадан берган аниқ ва кучли зарбасидан сўнг мексикалик боксчи нокаутга учради.
 
Маълумот учун, Фазлиддин Ғойибназаров проффесионал боксдаги 4-ғалабасини нишонлади. Нокаутлар сони эса иккитага етди.

Жанг видеосини Youtube'да томоша қилишингиз мумкинскачать dle 12.1