Тошкентда автобус ёниб, кулга айланди. Жабрланганлар борми?


Автор: Sevara / Дата: 14-05-2018, 18:26 / Просмотров: 303

Чилонзор туманни 19-мавзесида Mercedes benz русумли 94-автобус ёниб кетган.
Ёз ойлари келди дегунча Ўзбекистонда, хусусан, Тошкент шаҳрида жамоат транспортларининг ёниб кетиши билан боғлиқ ҳолатлар сони кескин ортади.
 
Бугун, 14 май куни соат 8:50 атрофида Тошкент шаҳри Чилонзор туманни 19-мавзесида Mercedes benz русумли 94-автобус ёниб кетган. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабар тарқатилди.


 
Гувоҳларнинг маълум қилишича, ҳайдовчи ёнғин бошланган маҳал автобус эшикларини очиб, одамларни тушуриб юборишга улгурган. Жабрланганлар йўқ.
 
Воқеанинг тафсилотлари “Qalampir.uz” томонидан ўрганилмоқда. 


скачать dle 12.1