Ўзбекистонда илк бор муслима аёллар либослари коллекцияси тақдим этилди


Автор: Sevara / Дата: 14-05-2018, 18:25 / Просмотров: 389

Асосан аёллар либосларини ишлаб чиқарувчи “Gigu” брендининг бу галги коллекциясидан эркаклар кийимлари ҳам ўрин олган.
Чеварлик охирги 10 йилда Ўзбекистонда кескин ривожланиб, дизайнерлар сони кун сайин ортаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Авваллари катта мода намойишларини Гулнора Каримова бошчилигидаги Фонд Форум ташкил этарди. Ўша вақтлар кўплаб дизайнерлар номлари мода оламида тилга тушди. Кейинроқ кучлилар сафи янада кенгайди.




 
Кеча, 13 май куни Ўзбекистон мода оламида либослари билан танилган дизайнер Гулчеҳра Юнусова ўзининг “Gigu” бренди остидаги навбатдаги либослар коллекциясини тақдим этди. Асосан аёллар либосларини  ишлаб чиқарувчи “Gigu” брендининг бу галги коллекциясидан эркаклар кийимлари ҳам ўрин олган.


 
Эътиборли жиҳати шундаки, дизайнернинг навбатдаги ишлари фақат мусулмон аёлларга мўлжалланган. Узун, очиқ-сочиқликдан йироқ, замонавий ва албатта рўмол билан тайёрланган 24 либос тақдимотда намойиш этилди.


 
Қолаверса, 1 та болалар кийими, 9 та эркаклар либослари ҳам намойишгаа қўйилди.






 
Сўнгги вақтларда нафақат мусулмон мамлакатларда, балки ғарб мамлакатларида ҳам муслима аёллар либосларига бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Мода соҳасининг энг таниқли мутахассислари томонидан юқори баҳоланмоқда.
 
Дунё миқёсида мусулмон аёлларга аталган либослар коллекциясининг энг шов-шувлиси Рамзан Қодировнинг қизига тегишли бўлган бўлса, Марказий осиёда “Gigu”– Гулчеҳра Юнусованики бўлди, десак муболаға бўлмайди.
 
Тўғри, бунгача бошқа дизайнерлар, хусусан, Дилдора Қосимованинг коллекциялари қаторидан ҳам муслима аёллар учун аталган либослар ўрин олган, бироқ бутун коллекция мусулмон эркаклар ва аёлларга бағишланмаган эди.
 
Ушбу либосларни тайёрлашда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган матолардан фойдаланилган.
 
Тақдимотда мода оламининг кўзга кўринган вакиллари, эстрада ва кино юлдузлари иштирок этди. скачать dle 12.1