Қашқадарёда автомобиль портлади


Автор: Sevara / Дата: 14-05-2018, 18:22 / Просмотров: 50

Газ баллонидан нотўғри фойдаланиш аянчли оқибатларга олиб келади.
Кеча, 13 май куни Қашқадарё вилоятининг Касби туманида автомобилга ўрнатилган газ баллони портлаган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
 
Касби туманида яшовчи И.А. уйи дарвозахонасида турган “ВАЗ-2107” русумли автомашинасини ўт олдириш учун электр симларини бир-бирига теккизган.
 
Шу вақтда автомашинасига ўрнатилган газ баллонидан сизиб чиқиб автомобиль салонига йиғилиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан портлаш содир бўлган.
 
Натижада И.А. қуйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. скачать dle 12.1