Покистонда портлаш: Ҳалок бўлган ва яраланганлар бор


Автор: Sevara / Дата: 12-05-2018, 09:32 / Просмотров: 21

Бомба полициячилар яқинлашганда портлатилган.
Бугун, 11 май куни Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва провинциясида портлаш содир бўлди. Натижада бир нафар полиция ходими ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар бермоқда.
 
Маҳаллий полиция вакили Содиқ Балочнинг айтишига кўра, бомба Банну районида йўлда турган мотоциклга ўрнатилган бўлиб, ёнидан полиция микроавтобуси ўтаётганда портлаган.
 
Маълумотларга кўра, портлашда бир нафар полиция ходими ҳалок бўлган ва 13 нафар одам жароҳатланган.скачать dle 12.1