АҚШ ва КХДР саммити қачон, қаерда бўлиши маълум бўлди


Автор: Sevara / Дата: 12-05-2018, 09:29 / Просмотров: 65

Саммит бўлиб ўтадиган жой хавфсизлик, жойлашув ва бетарафлик нуқтаи назаридан танланган.
Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашиши ҳақида хабар қилган эдик.
 
Сингапур хавфсизлик, жойлашув ва бетарафлик нуқтаи назаридан тарихдаги илк америка-шимолий корея саммити бўлиб ўтадиган жой сифатида белгиланди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
 
Оқ уй Миллий хавфсизлик хизмати ходими маълум қилишича, АҚШ ва КХДР олий даражали учрашувини Сингапурда ташкил этиш фикри расмий Вашингтон томонидан билдирилган.
 
АҚШнинг олий даражали саммитга борадиган делегацияси таркиби ҳозирча номаълум. Сингапурга Трамп бошлиқ кичик делегация бориши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
 
Маълумот ўрнида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин 12 июнь куни Сингапурда бўлиши кутилмоқда. Уларнинг учрашуви 13 июнь куни бўлиб ўтиши мумкин.скачать dle 12.1