Роналду маълум муддатга касбини алмаштиради


Автор: Sevara / Дата: 12-05-2018, 09:25 / Просмотров: 71

Сериал воқеалари АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги мактабларидан бирида бўлиб ўтади.
Мадриднинг “Реал” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду аёллар футбол жамоаси ҳақидаги сериалга продюсерлик қилади.
 
Мазкур лойиҳа Facebook ижтимоий тармоғи буюртмасига кўра, Пол Ли студияси томонидан суратга олинади ва ижтимоий тармоқ видео-платформасида намойиш қилинади.
 
Роналду Facebook суратга олаётган лойиҳанинг ижрочи продюсери бўлади. Сериал воқеалари АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги мактабларидан бирида бўлиб ўтади.
 
“Бўш вақтимда телекўрсатувлар томоша қилишни яхши кўраман. Бу шоуда ижрочи продюсер бўлиш мен учун ўзгача тажриба бўлади. Ҳаётда ўйнаётган сериалимда жамоа енгиб ўтиши керак бўлган юксалиш ва пасайишлар кўп бўлган”, дейди Роналду.скачать dle 12.1