Ангела Меркель: “Америкага ишонмаймиз”


Автор: Sevara / Дата: 11-05-2018, 11:50 / Просмотров: 186

Германия канцлери Трамп Эрон билан ядро келишувидан чиқққанлиги ҳақида баёнот бергач, ўзининг танқидий фикрларини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан ядро келишувидан чиқққанлиги ҳақида баёнот бергач, Германия канцлери Ангела  Меркель ўзининг танқидий фикрини билдирди.
 
Меркел хоним бугун Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашиб,  айнан шу масала борасида музокаралар олиб борган.
 
Шундан кейин канцлер “Европа энди ўзини ҳимоя қилиши учун АҚШ ёрдамига муҳтож эмас”, дея  Европа Иттифоқи ўзининг армиясига эга бўлиши лозимлигини айтган.
 
Шунингдек, Ангела Меркел сўзининг сўнггида “Америкага ишонмаслигимиз керак. Европа аввало ишончни ўз қўлига олиши шарт. Шунда қитъа, ҳар жиҳатдани кучли бўлади”, деган.скачать dle 12.1