Ўзбекистонда янги институт ташкил этилди


Автор: Sevara / Дата: 11-05-2018, 11:48 / Просмотров: 173

Институтда ветеринария ва чорвачилик соҳаси учун янги замонавий билимларга эга бўлган олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинди.
 
Қарор билан Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти негизида Самарқанд ветеринария медицинаси институти ташкил этилиб, институт ва унинг қошидаги академик лицей Олий ва ўрта таълим вазирлиги тизимига ўтказилди.
 
Институтда ветеринария ва чорвачилик соҳаси учун янги замонавий билимларга эга бўлган олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрланади.
 
2018/2019 ўқув йилида Институт магистратура босқичига (50 киши) Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш тўлиқ давлат гранти асосида амалга оширилади.
 
Институтнинг бакалавриат босқичига қабул квотаси 800 нафар – тўлов-контракт асосида 525 киши, давлат гранти асосида 275 киши этиб белгиланди.скачать dle 12.1