“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ҳусусийлаштирилади, олтин ва нефт эса...


Автор: Sevara / Дата: 11-05-2018, 11:46 / Просмотров: 117

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси вакили Ўзбекистон авиасоҳани хусусийлаштиришга тайёр эканини айтмоқда.
Ўзбекистон давлат авиакомпаниясини хусусийлаштиришга тайёр, аммо ўзининг сердаромад олтин конлари ва нефт компаниялари назоратини сақлаб қолади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Сухроб Холмуродов ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси вакили Сардор Саъдуллаев сўзларига таяниб “Reuters” нашри хабар бермоқда.
 
“Биз асосий соҳа деб ҳисобловчи олтин қазиб олиш ва асосий нефт компаниямизни давлат назорати остида бўлиши керак деб ҳисоблаймиз”, дейди Сардор Саъдуллаев ЕТТБнинг ҳар йил бўлиб ўтадиган йиғилишида.
 
У Ўзбекистон авиасоҳани хусусийлаштиришга тайёр эканини таъкидлаган.
 
“Бизда ягона монопол авиакомпания “Ўзбекистон ҳаво йўллари” мавжуд. Аммо соҳани ислоҳ қилиб, уни дахлсиз компания рўйхатидан чиқариш учун Жаҳон банки билан ҳамкорликни давом эттиряпмиз.
 
Шунингдек, биз энергетика соҳасини ҳам ўйлаяпмиз. Бу соҳада давлат-хусусий ҳамкорлик модели жудаям тўғри”, деб қўшимча қилди Саъдуллаев.скачать dle 12.1