Ўқитувчилар АКТ бўйича Microsoft, Oracle компанияларида малака оширади


Автор: Sevara / Дата: 11-05-2018, 11:39 / Просмотров: 157

Халқ таълими вазирлиги Microsoft, Oracle, Cisco каби компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйди.
Халқ таълими вазирлиги педагогларнинг АКТ бўйича саводхонлигини ошириш мақсадида Microsoft, Oracle, Cisco каби дунёнинг етакчи ИТ компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг Матбуот хизмати хабар берди.
 
Халқ таълими вазирлиги дунёнинг ИТ соҳасида етакчи ҳисобланган Microsoft, Oracle, Cisco каби компаниялар билан мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг АКТ бўйича салоҳиятини ошириш ва компетенцияларини мустаҳкамлаш, янги замонавий касб соҳаларига оид кўникмаларни шакллантириш юзасидан ўқув курсларни мослаштириш ва жорий қилиш, илғор ўқитувчилар қаторидан тренерларни тайёрлаш ва таянч (пилот) таълим муассасаларини белгилаш бўйича бирга иш олиб бормоқда.
 
Жумладан, шу йилниг январ-май ойларида бир гуруҳ информатика фани ўқитувчилари Microsoft компанияси курсларида малака ошириб, тармоқлар тузилиши, уларни Windows Server тизимини ўрнатиб, созлаш ва бошқариш бўйича ўқув курсларини битирди.
 
Ўқув курслари якунида уларга Micros ўқув маркази томонидан тегишли сертификатлар топширилди. Эндиликда улар Microsoft дастурий махсулотлари ва технологик ечимлари бўйича малакавий (квалификация) имтихонларини топширгач, мутахассислик сертификатларини қўлга киритиши мумкин.
 
Мазкур ўқув курслари дастлаб бир гуруҳ информатика ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва тренер сифатида тайерлаш режалаштирилган бўлиб, кейинчалик худудлардаги таянч мактабларда юқори синф ўқувчиларига АКТ бўйича замонавий касблардан бирини эгаллаш учун зарур пухта билим ва малакаларни бериши кўзда тутилган.скачать dle 12.1