Дунёнинг энг қиммат футбол брендларининг рейтинги эълон қилинди


Автор: Sevara / Дата: 11-05-2018, 11:22 / Просмотров: 217

“Манчестер Юнайтед” дунёдаги энг қиммат футбол бренди сифатида тан олинди. “Реал” ва “Барселона” жамоалари эса кучли учликка кирди.
 
Brand Finance агентлиги дунё клублари брендининг янгиланган рўйхатини тақдим этди.
 
Энг қиммат футбол брендлари рўйхатида “Манчестер Юнайтед” 1,551 миллиард евро кўрсаткич билан етакчи бўлди.
 
Ундан кейинги ўринларда “Реал” (1,288 млрд), “Барселона” (1,237), “Бавария” (1,151), “Манчестер Сити” (1,090), “Ливерпуль” (1,204), “Челси” (1,195), “Арсенал” (1,083), ПСЖ (913) ва “Тоттенхэм” (764) клублари банд этди.
 
Энг оммабоп футбол брендларининг рейтингини “Барселона” бошқариб бормоқда. Ушбу рейтингда яна “Реал”, “Манчестер Юнайтед”, “Бавария” ва “Ливерпуль” клублари ҳам ўрин эгаллаган.скачать dle 12.1